...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга жўнаб кетади


08:32, 08.09.2017 Жамият
 2 400

Ўзбекистон Республикаси Президенти “EXPO-2017” халқаро кўргазманинг расмий ёпилиш маросимида иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 9 сентябрь куни Қозоғистонга жўнаб кетади. Бу ҳақда президентнинг расмий веб-сайтида хабар қилинди.
 
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9-10 сентябрь кунлари Қозоғистонда бўлади. Ташриф доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташриф доирасида Остона шаҳрида “EXPO-2017” халқаро ихтисослашган кўргазманинг расмий ёпилиш маросимида ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Тадбир давомида хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 8-9 июнь кунлари ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Остона шаҳрига ташриф уюштирганди. Ташриф доирасида саммит иштирокчилари қатори давлатимиз раҳбари ҳам “EXPO-2017” халқаро кўргазманинг очилишида иштирок этганди.
 
Ундан аввал, шу йил 22-23 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлган эди.
 
Кейинроқ, 29 апрель куни ҳам Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташриф уюштириб, Нурсултон Назарбоев билан учрашган эди
Дурдона Расулова 

Теглар:EXPO-2017 Ўзбекистон-Қозоғистон Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар