...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев диний мактаблар ташкил этишни таклиф қилди


21:20, 16.06.2017 Жамият
 12 697

Бундай мактаблар келажакда чуқур билимли имом-хатиблар, исломшунос мутахассислар, уламолар тайёрлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, “Нуроний” ва “Маҳалла” жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган анжуман чоғида ислом динини чуқурроқ ўрганиш учун илмий мактаблар ташкил этиш бўйича таклиф билдирди.
 
“Мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида динимиз равнақи йўлида беқиёс хизмат қилган буюк азиз-авлиёлар, аллома зотлар хотирасига барпо этилган ёдгорлик мажмуалари, илмий марказлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг қошида ислом динининг алоҳида йўналишлари бўйича илм олишга, мутахассис бўлишга тайёрлаб борадиган илмий мактаблар ташкил этсак, нима дейсизлар? 

Масалан, Самарқандда – Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонада – Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухорода – Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёда – Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактабини ташкил этсак, ўйлайманки, бу жуда фойдали бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Бундай мактаблар келажакда чуқур билимли имом-хатиблар, исломшунос мутахассислар, уламолар тайёрлашда, ёш авлодни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга хизмат қилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Ислом дини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар