...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Бош вазир лавозимига Абдулла Ариповни тавсия этди


13:22, 14.12.2016 Жамият
 4 858

Айни дамда Бош вазир лавозимига номзод Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим қиляпти.

Бироз аввал, бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтаётгани, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайланган Шавкат Мирзиёев қасамёд қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов Шавкат Мирзиёевга Президентлик гувоҳномаси ва Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди. Ўзбекистон Республикаси Конституция ва Қуръони каримни ушлаб қасамёд қилган Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
 
Ўз у маъруза давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Ниғматович Арипов номзодини кўрсатди.
 
Айни дамда Бош вазир лавозимига номзод Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим қиляпти.
 
Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 12 декабрь куни ўтказилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Ниғматович Арипов номзодини кўрсатган эди.
 
Воқеалар ривожини Qalampir.uz билан кузатиб боринг.
 

Теглар:Бош вазир Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар