...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоевга ўз миннатдорчилигини билдирди


08:43, 28.11.2017 Жамият
 1 762

Ўзбекистон–Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди.

Кеча, 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилган эди.
 
Шу куннинг ўзидаёқ Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасининг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбоев билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.
 
ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти ўзининг Қирғизистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Данакер” ордени билан тақдирлангани учун самимий миннатдорчилик билдирган. Бу икки мамлакат ва қардош халқлар ўртасида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари, самарали ҳамкорликни ривожлантиришда эришилган улкан муваффақиятлар эътирофи экани таъкидланган.
 
Суҳбатда якунига етиб бораётган йил икки томонлама муносабатларда тўпланиб қолган кўплаб, жумладан, анча мураккаб масалаларни ҳал қилишда катта натижаларга эришиш имконини берган ҳамкорликни янги даражага олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлгани таъкидлангани қайд этилди.
 
Қирғизистон ва Ўзбекистонга яқинда амалга оширилган ўзаро давлат ташрифлари икки томонлама муносабатлар ривожига янги суръат бахш этгани, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг сезиларли ўсишига, турли даражадаги ташрифлар алмашинувини фаоллаштиришга хизмат қилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
 
Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома имзоланганининг тарихий аҳамияти алоҳида қайд этилди.
 
Суҳбат якунида икки мамлакат ташқи сиёсатида изчилликни сақлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон Қирғизистон Телефон мулоқоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар