...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади”


17:40, 28.08.2017 Жамият
 3 616

Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида видеоселектор йиғилиши ниҳоясига етди.

Бироз аввал, бугун, 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида видеоселектор йиғилиши бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Видеоселектор ниҳоясига етди.
 
Видеоселектор йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими ҳудудларда мудофаа тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
 
Президент ҳарбий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, олий ҳарбий билим юртларига ёшларни тайёрлаш тизимини тубдан янгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
 
“Билимли, салоҳиятли ҳарбий кадрлар тайёрлашни қуйидан бошлашимиз керак. Бунинг учун 29 та академик лицей фаолияти йўлга қўйилади. Бу лицейлар бошқа лицейлардан тубдан фарқ қилиши лозим. Бу ерда ёшларни дунёқараши кенг, жисмонан бақувват, ақлан етук инсонлар этиб тарбиялаш лозим. Бу соҳа учун маблағ аямаймиз. Кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, бунда анъанавийликдан қочиш, уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар