...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Профилактика инспекторлари юқори идораларга ҳисобот ёзиш билан банд”


16:45, 09.12.2016 Жамият
 7 420

Шавкат Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига нисбатан танқидий фикрлар билдириб, Ички ишлар вазирилиги тизимини тубдан ўзгартиришни айтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда сўзга чиқиб, айрим давлат ташкилотларининг фаолияти ҳақидаги танқидий фикрлар билдирди.
 
Бугунги таҳликали даврда ҳуқуқ-тартибот органларнинг масъулияти ошиб бораётганини эътироф этган Шавкат Мирзиёев, бунда ёшлар ўрасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вояга етмаганлар билан ишлаш масаласига ҳам тўхталди. Маҳалла институтининг тутган ўрни ва профилактика инспекторларининг фаолиятига танқидий назар ташлаган президент шундай дейи:
 
“Айни вақтда ҳозирги мураккаб замон тинч-осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлаш, халқимизнинг кафолатланган хавфсизлигини таъминлаш масаласини янада долзарб қилиб қўймоқда. Шу мақсадда биз ҳозирги вақтда Ички ишлар вазирлиги тизимини тубдан ўзгартириш чора-тадбирларини кўряпмиз.
 
Ўз пайтида муҳтарам Юртбошимиз ички ишлар органларининг энг қуйи тизимида профилактика инспекторларини ташкил қилган эдилар. Аммо бугун бу инспекторлар профилактика, яъни жиноятларнинг олдини олиш билан шуғулланмаяпти, аксинча, содир бўлган жиноятларни рўйхатга олиш, юқори идораларга ҳисобот ёзиш билан банд.
 
Шу сабабли бу масалага қарашимизни тубдан ўзгартириб, маҳалладаги участка нозирларига самарали фаолият кўрсатиши учун барча зарур иш ва турмуш шароитларини яратиб берамиз”.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёевга кўра, ҳар бир туман ҳокими ва туман ички ишлар бўлими бошлиқлари раҳбарларининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади. Бу раҳбарларнинг асосий вазифаси маҳаллада участка инспекторлари билан ишлашни ташкил этишдан иборатдир. 
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ички ишлар Жиноятчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар