...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергей Лебедев “Шарқ тароналари” фестивалида қатнашади


18:53, 26.08.2017 Жамият
 2 256

Абдулазиз Комилов МДҲ Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан суҳбат ўтказди.

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси Раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, Сергей Лебедев Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро тадбирлар: “Марказий Осиё уйғониш даврининг дунё тамаддуни тарихидаги ўрни” номли конференция ҳамда “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган.
 
Маълумотларга кўра, МДҲ Ижрочи директори Тошкентда Абдулазиз Комилов билан Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг Давлат раҳбарлари кенгаши, Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишларига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўзбекистон Россия Шарқ тароналари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар