...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергей Лавров Ташқи ишлар вазирининг икки ўринбосарини тақдирлади (видео)


17:56, 07.04.2017 Жамият
 2 622

Сергей Лавров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг икки ўринбосарини фахрий нишон билан тақдирлади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг икки ўринбосарини фахрий нишон билан тақдирлади. Бу ҳақда Россия ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Сергей Лавров бугун Тошкентда ўтказилган МДҲ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишидан кейин Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Абдулазиз Комиловнинг икки ўринбосари – Анвар Носиров ва Саидикром Ниёзхўжаевни Россия ТИВ фахрий нишони билан тақдирлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Сергей Лавров Тошкент шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Теглар:Сергей Лавров Абдулазиз Комилов Анвар Носиров Саидикром Ниёзхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар