...
МЕНЮ
ONLINE TV

Семизликнинг 6 тури ҳақида нималарни биласиз?


12:06, 22.03.2017 Саломатлик
 7 437

Агар статистик маълумотларга назар ташланса, семириш дунё миқёсидаги катта муаммолардан бири эканини кўриш мумкин.

Семизлик муаммоси айни вақтда бутун дунё олимларини ҳам қийнаётган масалалардан бири ҳисобланади.
 
1980 йилдан бери дунё бўйича семизлик ҳолати икки баробарга кўпайди. 2014 йилги маълумотларга кўра, дунё бўйича 18 ёшдан катта фуқароларнинг 1,9 миллиарди ортиқча вазндан, 600 миллиондан кўпроғи эса семизликдан азият чекади.
 
Ушбу статистик маълумотлардан ҳам кўриниб турибдики, бу жиддий муаммо.
 
Бугунги саҳифамизда семиришнинг турлари ва уларни даволаш усуллари ҳақида маълумот берамиз.
 
1. Кўп овқатланишдан семириш
 
Доимий равишда тўйиб овқатланиш, бошқача қилиб айтганда, кўп овқат ейиш дунёда семириш касаллигини келтириб чиқарувчи энг асосий сабаблардан бири саналади. Агар танангизнинг семириши мумкин саналган барча қисмларида ёғ тўпланаётган бўлса, демак, сиз жуда кўп миқдорда шакар истеъмол қиласиз ва тўйгунча овқатланасиз.
 
Бу муаммони ҳал қилиш учун сизга қуйидагилар ёрдам беради:
 
Овқатланишдан 30 дақиқа аввал 500 мл. (0,5 литр) сув ичинг. Бу сизга камроқ овқатланишга ёрдам беради.
Чой ва қаҳвани шакарсиз ичишга ҳаракат қилинг. Ширинликлардан бироз муддатга воз кечишингизга тўғри келади.
 
2. “Асабий” қорин
 
Агар ёғ қатлами фақатгина қорин соҳаси атрофида тўпланаётган бўлса, демак, сиз ё стресс ҳолатидасиз, ёки доимий равишда хавотир билан яшаяпсиз.
 
“Асабий” қориндан азият чекаётган кишилар стресс ҳолатини камайтириш учун ширинликни ҳаддан зиёд истеъмол қилишади. Сизни асабийлаштираётган нарсанинг сабабини топинг ва ширинлик ейишни тўхтатинг. Озишингиз шунга боғлиқ.
 
3. Глютен семириш
 
Агар сизда сон соҳасида семириш кузатилаётган бўлса, демак, организмингизда гармонал ўзгариш кечмоқда. Муаммони ҳал қилиш учун чекишни ташлаб, спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик, камроқ ўтириб, кўпроқ ҳаракат қилишингиз керак.
 
4. Атероген метаболик меъёрнинг бузилиши
 
Қорин қисмининг ўзида ёғ тўпланаётгани нафас йўллари касалликларидан азият чекаётганингизни билдиради. Сиз, биринчи навбатда, спиртли ичимликларни истеъмол қилишни тўхтатишингиз шарт.
 
5. Веноз каналларининг семириши
 
Семиришнинг бу тури гендан ўтади, деган тахмин бор. Оёқ соҳасининг семириши нотўғри ҳаёт тарзининг белгиси эмас.
 
6. Ҳаракатсизлик туфайли семириш
 
Аввал доимий ҳаракатда бўлган, бироқ маълум сабабларга кўра, ҳаракати сустлашган кишиларда айни семириш тури пайдо бўлади. Бундай кишиларда қорин соҳасининг катталашиб кетиши кузатилади. Яна ҳаракат қилишга қайтинг, озасиз.
Умида Якубова

Теглар:Семизлик Озиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!