...
МЕНЮ
ONLINE TV

SCORPION трейлери узнетни “портлатди”


20:09, 08.11.2018 Реклама
 11 655

1 декабрдан пойтахтнинг барча кинотеатрларида Scorpion фильми намойиши бошланади.

SCORPION триллерининг трейлери икки кун ичида бир миллион мартадан зиёд кўрилди.
 
Минглаб изоҳлар, юзлаб репостлар ва миллион кишилик аудитория – SCORPION трейлери бир суткадан ортиқ вақт давомида ушбу натижаларни қайд этди.
 
Бу рақамлар 5 ноябрт куни интернетга жойлаштирилган  видеоролик фильм ва кинофестивалнинг Instagram ва Facebook’даги расмий саҳифалари, ушбу ижтимоий тармоқлардаги пабликлар ва Telegram каналларидаги кўрилганлари сони йиғиндиси. Трейлерни шунингдек, шоу-бизнеснинг таниқли вакиллари жумладан, Севара Назархон, Шаҳзода, Райҳон, Алишер Узоқов ва бошқалар ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бўлишдилар.
 
Блогерлар ва интернет фойдаланувчилари бундай лойиҳа маҳаллий кинематографияда янгилик эканини айтишмоқда. Тасвир ва овознинг юқори сифати, қўлланилган махсус эффектлар, тасвирга олиш жараёнлари оборилган жойлар кўриниши Голливуд киноларига ўхшайди.
 
Таъкидлаш керакки, фильм сценарийсини ёзишда америкалик кинодраматург, қатор машҳур лойиҳалар муаллифи  Боб Андервуд қатнашди. Картина оператори – германиялик Макс Тцуи. Овоз устида ишлаш жараёни  “Мосфильм” киноконцерни мутахассислари томонидан амалга оширилди. Ранг-тасвир эса “Легенда 17”, “Движение вверх”, “Викинг” каби фильмларда ишлаган Москванинг “ColorKitchen” компанияси ҳамкорлигида олиб борилди.
 
Фильмнинг овоз дизайни устида америкалик овоз режиссёри Гэри Буржуа ишлаган. Картина режиссёри Мухлиса Азизова, продюсер – Ойбек Абдушукуров. Мазкур лойиҳа Ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида амалгаоширилди.
 
1декабрдан пойтахтнинг барча кинотеатрларида Scorpion фильми намойиши бошланади. Фильм рус ва ўзбек тилларида дубляж қилинган.
 
Реклама ҳуқуқи асосида

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!