...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саёҳатга кетишдан аввал қандай шифокорлар кўригидан ўтиш керак?


14:09, 23.06.2017 Саломатлик
 2 415

Сабаби, таътилга борганингизда иқлим ўзгариши билан қон босимингиз ҳам ошиши ёки тушиши мумкин.

Саёҳатга кетиш мавсуми очилди. Миллионлаб инсонлар жомадонини йиғганча қаердадир таътил ўтказиш учун шай. Статистик маълумотларга қараганда, ҳар тўртинчи таътил “шинавандасининг” дам олишга кетгач, тоби қочади.
 
Ҳатто, улар орасида шифохона ёрдамига муҳтож бўлиб қолганлари ҳам талайгина. 2000 тадан биттаси шифохонага тушади, 12 000 дан биттаси шифохонада анча вақт даволанишга ётади. Бундай ҳодисалар юз бермаслиги учун, албатта, шифокорлар кўригидан ўтиш керак.
 
Масалан, терапевт кўригидан. Биринчидан, бу шифокор сизга касаллик мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида қон таҳлили топширишингиз учун йўлланма беради. Иккинчидан, қон босимингизни ўлчайди. Буни билиш жуда муҳим. Сабаби, таътилга борганингизда иқлим ўзгариши билан қон босимингиз ҳам ошиши ёки тушиши мумкин.
 
Иккинчи бўлиб тиш шифокорига учрашинг. Тиш оғриғи ҳар қандай таътилни йўққа чиқаришга қодир. Шу боис, гарчи тишингиз сизни безовта қилмаётган бўлса-да, барибир тиш шифокори кўригидан ўтинг. Яхшиси, бу ишни таътилга кетишдан 1-2 ҳафта олдинроқ амалга оширинг. Ортиқча муаммолар туғилмаслиги учун бу муҳимдир.
 
Учинчи бўлиб лор шифокорига учрашинг. Таътилда тинимсиз бассейнларда чўмилиш қулоқ аъзосига салбий таъсир қилиши мумкин. Қулоққа сув кириб қолиши ва унинг чиқиб кетмаслиги натижасида қулоқ оғрий бошлайди. Ҳатто сув охирги томчисигача чиқиб кетса-да, барибир қулоқда қандайдир шовқин пайдо бўлади. Бунга сабаб, қулоқнинг ички томонида кир йиғилиб қолиши. Бу бирданига билинмаслиги мумкин, аммо юқоридаги ҳолатларда у дарров юзага чиқади. Уни эса шифокор кўмагисиз олиб ташлашнинг иложи йўқ.
 
Булар сиз таътилга кетишингизда кўригидан ўтишингиз керак бўлган энг муҳим шифокорлар. Аммо бошқа шифокорларга учрашиш ҳам сизга қийинчилик туғдирмаслиги аниқ. Ахир таътил яхши ва энг муҳими, тинч ўтишини ким ҳам истамайди, тўғрими?
Нигина Ҳакимова

Теглар:Саёҳат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!