...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саёҳат қилишни севувчилар учун Google’дан ажойиб туҳфа


13:00, 20.09.2016 Технология
 2 862

Энг муҳими шундаки, янги дастур интернет ўчганда ҳам ишлайверади.

Google компанияси саёҳатчилар учун махсус дастур ишлаб чиқди. Саёҳатни режалаштиришга мўлжалланган бу дастур Google Trips дея ном олди.
 
Android ва iOS операцион тизимида ишловчи мобил ускуналар учун мўлжалланган дастур Google Maps маълумотлари ва Gmail почтасига келган мактублар ҳақидаги ахборотларни тўплаган ҳолда саёҳат турини ташкил этиб бера олади. Дастур рўйхатидан олдинги ва келажакдаги саёҳат ҳақидаги маълумотлар жой олади.
 
Масалан, фойдаланувчининг почтасига авиачипта ёки меҳмонхонани банд қилиш бўйича хат келган бўлса, Google Trips бу маълумотларни тўплаб, саёҳат қилиш мўлжалланган ҳудуднинг эътиборга сазовор манзилгоҳларини, кўнгилочар жойлар, тамаддихоналарни аниқлаб, рўйхат тузади.
 
Айни вақтда дастур рўйхатидан 200та мамлакат саёҳат турлари ўрин олган. Мазкур дастур интернет тармоғи ўчган пайтда ҳам ишлаши билан аҳамиятлидир. 
Дурдона Расулова

Теглар:Google Google Trips 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!