...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия яна алдади. Хошхожийнинг жасади бошқа жойдан топилди


15:14, 23.10.2018 Олам
 10 036

Саудия расмий вакилининг берган баёноти ўз тасдиғини топмади.

Аввалроқ, Саудия Арабистони расмий вакилининг берган баёнотига кўра, Жамол Хошхожийнинг жасади Истанбул яқинидаги Султон Аҳмад қишлоғида кўмилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
 
Аммо Саудия расмий вакилининг берган баёноти ўз тасдиғини топмади.
 
Бугун, 23 октябрь куни Туркия полицияси Жамол Хошхожийнинг жасадини Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасидан топган. Бу ҳақда Туркиянинг “Ватан” мухолиф партияси раҳбари Дўгу Перинчак баёнот берган.
 
Аниқланишича, Хошхожий ўлдирилгач, унинг жасади бўлакларга бўлинган ҳамда консулхона ичидаги қудуққа жойланган. Полиция айнан қудуқ ичидан жасад бўлакларини топган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Жамол Хошхожий Саудия Арабистони Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!