...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия журналистнинг жасади нима қилинганини айтди


12:08, 22.10.2018 Олам
 14 945

Олдинроқ унинг ўлими ҳақида расмий баёнот берилганди.

Аввалроқ, Саудия Арабистони Бош прокурори саудиялик журналист Жамол Хошхожийнинг ўлими ҳақида расман маълум қилганди.
 
Унга кўра, Жамол Хошхожий Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасига киргач, у ерда консуллик вакиллари билан жанжал юз берган. Мазкур жанжал кескин тус олган, оқибат эса Хошхожийнинг ўлими  билан якунланган.


 
Саудия Арабистони расмий вакилининг берган баёнотига кўра, Жамол Хошхожийнинг жасади Истанбул атрофида қишлоқлардан бирига кўмилган.
 
Берилган маълумотга кўра, юзага келган жанжал оқибатида журналист вафот этгач, консулхона вакиллари уни гиламга ўраб, консуллик машинасида қишлоқлардан бирига олиб кетишган.
 
Туркиянинг “Habertürk” нашри берган маълумотга кўра, Хошхожийнинг жасади Истанбул четидаги Султон Аҳмад қишлоғида кўмилган. Бундан мақсад эса унинг ўлимини яшириш бўлган.
 
Айни вақтда Туркия полицияси журналистнинг жасадини топиш билан шуғулланяпти.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Жамол Хошхожий Саудия Арабистони Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!