...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сарвар Отамуратовнинг навбатдаги сайловолди учрашуви Сурхондарё вилоятида ўтказилди


11:03, 17.11.2016 Жамият
 1 677

Сарвар Отамуратов: “Миллий тикланиш – авваламбор миллий ўзликни англаш демакдир”, “Миллий манфаатлар ва миллий қадриятларимиз ҳимояси – бош вазифамиз”.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 16 ноябрь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
 
Видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашувни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари С.Турсунов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Б.Худойқулов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.
 
Номзод дастурда “Миллий тикланиш – авваламбор миллий ўзликни англаш демакдир”, “Миллий манфаатлар ва миллий қадриятларимиз ҳимояси – бош вазифамиз”, “Фарзандлари соғлом ва баркамол юрт қудратли бўлур”, “Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ”, “Баркамол авлод – миллат таянчи” тамойиллари асосида маънавий-маърифий, сиёсий ва суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳаларида бир қатор вазифалар белгиланганини таъкидлади.
 
Дастурда миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва қадр-қиммат туйғуларини янада мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, аҳолининг овқатланиш рационини кенгайтириш, мамлакатимизда сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бунда генларни модификация қилиш усулидан фойдаланишни чеклаш каби устувор вазифалар илгари сурилган.
 
Учрашувда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси бўлими бошлиғи А.Маҳмадалиев, Денов туманидаги 67-санаторий мактаб-интернати директори Р.Саломова, вилоят телерадиокомпанияси мухбири С.Сиддиқова, Термиз давлат университети талабаси Ф.Қосимов номзоднинг дастури ва унда белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирди.
 

Теглар:Сарвар Отамуратов Сайловолди учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар