...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санжай Датт қамоқдан озод этилди


18:13, 25.02.2016 Кино
 4 349

Санжай Датт уни қўллаш учун келган мухлисларига миннатдорчилик билдирди.

Ёдингизда бўлса, Ҳиндистоннинг машҳур актёрларидан бири Санжай Датт бугун, 25 февраль куни озодликка чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Мана, ниҳоят 5 йиллик жазонинг 4 йилу 2 ойи ўтиб, намнали хулқи учун Санжай муддатидан олдин ҳибисдан озод этилди. Бу ҳақда “Indianexpress.com” нашри хабар бермоқда.

Бугун 09:00 да у Yerwada қамоқхонасидан озод этилди. Қамоқхона ташқарисида уни оила аъзолари, мухлислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қарши олишди.

Санжай Датт қамоқдан чиқибоқ Siddhivinayak ибодатхонасига боришни истади.

Эслатиб ўтамиз, 56 ёшли актёр 1993 йилнинг 12 мартида Мумбайда содир этилган террористик ҳаракатларга алоқадорликда ва ноқонуний равишда АК-47 русумли қуролни сақлаганликда айбланиб, 5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.
Умида Якубова

Теглар:Санжай Датт Озодликка чиқди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!