...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санжай Датт келаси ой қамоқдан озод этилади


09:50, 08.02.2016 Кино
 4 855

Энди Санжай Даттнинг 5 ёшли ўғли ҳам кинода роль ижро этмоқчи.

Болливуднинг машҳур юлдузларидан бири бўлган Санжай Даттнинг ўғли Шахраан ҳам кинодаги илк ролини ижро этди, дея хабар беради “vk.com” нашри. “Hasmukh Pighal Gaya” фильми Санжай Датт томонидан суратга олинмоқда. Унинг ғояси афсонавий ҳинд актёри Раж Капур ижро этган фильмларнинг бирида ижро этилган қўшиқнинг ҳаётдаги кўринишини ўзида акс эттиради.

Маълумотларга қараганда, 5 ёшли Шахраан фильмда ижро этилажак “Kisi Ki Muskurahaton Pe...” қўшиғида кичик эпизодик ролни ижро этади. Ҳозирча у камера олдида ўзини яхши тутяпти.

“Kisi Ki Muskurahaton Pe...” қўшиғи фильмнинг бошида ҳам, охирида ҳам янграйди. Ташкилотчилар ушбу қўшиқни қайтадан яратиб, унга бўлган ҳуқуқни сотиб олишди.

Ҳозирча фильмнинг катта экранларга чиқиш санаси сир тутилмоқда.

Айни дамда Санжай Датт Пуна шаҳридаги қамоқхоналарнинг бирида жазо муддатини ўтамоқда. У ноқонуний тарзда қурол сақлагани ва 1993 йилги портлашларга алоқадорликда айбланиб қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Санжай шу ойнинг сўнгида қамоқ муддатини ўтаб, озодликка чиқади. 
Умида Якубова

Теглар:Санжай Датт Болливуд Қамоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!