...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самвел Бабаян журналистлар билан учрашиш ўрнига Россияга кетиб қолди


12:08, 20.06.2017 Спорт
 5 362

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳам ҳозир Россияда бўлиб турибди.

17 июнь, шанба куни Россияда старт олган Конфедерациялар кубоги мусобақаси давом этмоқда. “Championat.asia” нашрининг маълум қилишича, мусобақа ўйинларини кузатиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳам ҳозир Россияда бўлиб турибди.
 
Халқаро пресс-клубнинг эртага, 21 июнь бўлиб ўтиши кутилаётган навбатдаги сессиясида иштирок этиши кутилаётган Самвел Бабаян йиғилишда қатнашмайдиган кўринади. Таъкидлаш жоизки, Халқаро пресс-клубнинг Facebook’даги саҳифасидаги асосий саволлар айнан Самвел Бабаянга қаратилган.
 
“Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясиларидан бири Ўзбекистонда спорт соҳасига бағишланади. Анжуманга Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси ва футбол бўйича Миллий терма жамоа мураббийлар штаби вакиллари таклиф қилинган”, дейилади хабарда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Самвел Бабаян Халқаро Пресс-клуб Россия Конфедерациялар кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Шавкат
13:54 20.06.2017

Уни атайин кочириб юборган булишсачи? "Ана, уткизаверинглар Халкаро пресс клубларингни". Бу маъсулиятсизликми, ёки мухлислар ва Узбек журналистикасининг устидан кулишми?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!