...
МЕНЮ
ONLINE TV

Samsung машҳур смартфонлар линейкасини “ўлдиради”


20:14, 18.09.2018 Жамият
 4 633

Galaxy J линейкасини энди чиқармайди.

Samsung яқинда ўз сиёсатини бироз ўзгартириб, ўрта синфдаги смартфонларига инновацион функцияларни кирита бошлади. Манбаларнинг хабар беришича, компания ўрта синфдаги смартфонларидан бирини “ўлдиради”. Ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотларини имкон қадар  кучайтириш ва бренд маҳсулотларини таниқли қилиш натижасида Galaxy A линейкаси энди ўрта синфдаги асосий смартфон бўлади.

Electronic Times’нинг, хабар беришича, Samsung компанияси Galaxy J линейкасини бошқа машҳур Galaxy A таркибига киритиб юбориб, ягона ўрта нархдаги сегмент яратади.
 
Умуман, мазкур бозор компания учун муҳим аҳамиятга эгадир ва айрим миш-мишларга кўра, айнан Galaxy А қурилмалари биринчи бўлиб учта камерани қўлга киритади. Бундан ташқари, компаниянинг бюджет линейкаси бўлган Galaxy ON энди Galaxy М деб номланади. Лекин бу бозор асосан Хитой ва Ҳиндистонда бўлиб, келажакда кенгаядими-йўқми, аниқ эмас. Энди истеъмолчиларга барчаси равшан: Galaxy S – флагманлар, Galaxy А – ўрта диапазон, Galaxy М эса арзон қурилмалардир. 
Абдумавлон Маликов

Теглар:Samsung Galaxy J Galaxy А Galaxy S Galaxy M 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар