...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанддаги номаълум шаҳарнинг ёши аниқланди


14:21, 23.03.2018 Жамият
 4 316

Шаҳар Буюк Ипак йўлидаги савдо марказларидан бири бўлган.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманининг Бобур маҳалласи ҳудудида жойлашган Қўшқўрғон тепалиги ва унинг атрофида жойлашган қабристон ҳамда Қоратут қишлоғи аҳолиси яшайдиган турар жой бинолари остида қадимий шаҳар қолдиқларида олиб борилган қазишлар натижасида қадимги одамлар ижтимоий ҳаётда зарур бўлган рўзғор буюмлари ва бошқа ашёлар топилганди.
 
Улар Самарқанд давлат ўлкашунослик музейи илмиий ходими Маҳмуджон Юнусов томонидан ўрганилди.


 
Мутахассиснинг фикрига кўра, тарихий ашёлар бу жой қадимги Суғд давлатининг маъмурий марказларидан бири бўлгани, у ерда халқ ҳунармандчилигининг турли йўналишлари ривожлангани, Буюк Ипак йўлидаги савдо марказларидан бири бўлганини тасдиқлайди.
 
“Оқдарё овози” газетаси хабар беришича, топилмалар орасида Исмоил Сомоний даври (VI-VII асрлар) да ишланган кўза подшо, шох Қорахон (Абдулкарим Сотук) даврида ясалган дори, май ва гулоб сақлашга мўлжалланган симоб кўза ҳам бор.
Фирдавс БЕК

Теглар:Самарқанд археология 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар