...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанддаги мудҳиш қотилликни маҳалла раиси эмас фермер ҳўжалиги раиси бажарганлиги маълум бўлди


11:41, 08.08.2017 Жамият
 4 925

Жорий йилнинг 27 июль кунидаги саҳифамизда эълон қилинган “Самарқандда маҳалла раиси одам ўлдирди” номли хабарга тергов натижалари киритган аниқликни маълум қиламиз.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида юз берган “Дарғом” канали ёнидан номаълум эркак кишининг жасади топилиши билан боғлиқ мудҳиш қотиллик ҳақида хабар берган эдик.
 
Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлар натижасида марҳум К.Б. жазмани Л.Н.нинг уйига келиб, рашк оқибатида унга тан жароҳати етказганлиги, Л.Н. маҳалла раисига К.Б.ни тартибга чақириб қўйишни сўраган. Маҳалла раиси Л.Д.нинг уйига келиб, ухлаб ётган К.Б.нинг бошига болта билан уриб ўлдиргандан сўнг жиноятини яшириш мақсадида жасадни “Дарғом” каналига олиб бориб ташлагани маълум бўлди.
 
Ҳолат юзасидан маҳалла раиси ва фуқаро Л.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича очилган жиноят ишининг тергов ҳаракатлари ниҳоясига етмоқда.
 
Дастлабки тергов жараёнида, қотиллик содир этган шахс ўзини маҳалла раиси деб таништирган эди. Кейинчалик олиб борилган тергов ҳаракатларида ушбу шахс маҳаллий фермер хўжалиги раиси бўлиб чиқди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Самарқанд Мудҳиш қотиллик Маҳалла раиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар