...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда ноқонуний олиб кирилган келин кўйлаклари ушлаб қолинди


16:25, 23.06.2017 Жамият
 3 178

Ҳашаротларга қарши қўлланиладиган 20 дона упани ҳам яширинча олиб кирган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд Аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро С.Олимовнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) багаж ва қўл юклари кўздан кечирилганда, унинг юклари орасида йўловчи божхона декларациясида қайд қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 7 дона келинлар учун тўй либослари борлиги аниқланди.
 
Назорат-рентген аппаратида қиймати дастлабки маълумотларга кўра, 11 млн. сўмлик бежирим келин кўйлаклари қимматбаҳо тошларию шода-шода марваридлари билан бор бўй-бастича намоён бўлди. Шунингдек, қонунбузар бу билан кифояланмай, ҳашаротларга қарши қўлланиладиган 20 дона упани ҳам яширинча олиб кираётгани маълум бўлди.
 


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона тешкирувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда, дея хабар берди Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.
Бобур Жалолов

Теглар:Самарқанд Келин кўйлак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар