...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда мева-сабзавот экспортига бағишланган минтақавий форум иш бошлади


10:15, 28.04.2017 Жамият
 2 894

Форумда хорижий ва маҳаллий компанияларнинг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этдилар.

Кеча, 27 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Самарқанд вилояти ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда “Мева-сабзавот маҳсулоти экспортини кенгайтириш ва рақобатни ривожлантириш” мавзусида минтақавий форум ўз ишини бошлади.
 
Форумда хорижий ва маҳаллий компанияларнинг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этдилар, дея хабар берди Қўмита ахборот хизмати.
 
Форумни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси масъул ходимлари очиб бердилар.
Минтақавий форум жаҳон бозорида маҳаллий корхоналар рақобатбардошлигини ошириш йўли орқали мамлакатда соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиришга ёрдам беради.
 
“Ўзбекистонда мева ва сабзавотларнинг экспорт қилинишини қўллаб-қувватлаш орқали USAID янги иш ўринларининг ташкил этилиши ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ҳамда барқарор ва рақобатбардош хусусий секторни ривожлантиришга кўмак беряпти”, деди USAIDнинг Марказий Осиёдаги ҳудудий савдо бўйича катта маслаҳатчиси Райдер Рожерс.
Бобур Жалолов

Теглар:USAID Самарқанд Минтақавий форум Мева-сабзавот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар