...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда катта байрам! Эртага қайси кўчалар ёпилади?


18:25, 08.05.2018 Жамият
 2 706

Шаҳар ҳокимлиги аҳолини бу ҳақда огоҳлантириб мурожаат қилган.

9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд шаҳрида байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудлардаги айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 08:00 дан 13:00гача шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтатилади:
  • Регистон майдонидан (Регистон кўчаси) Амир Темур майдонигача бўлган қисми;
  • Амир Темур майдонидан вилоят мусиқа ва драма театри олдидаги майдонгача бўлган қисми;
  • Кўксарой майдони;
  • Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Кўксарой майдонигача бўлган қисми;
  • Университет хиёбони;
  • Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
Маҳмуд Кошғарий кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисми.
Темур Назаров

Теглар:Самарқанд кўчалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар