...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ўтказилади. Президент ҳам қатнашиши кутилмоқда


11:27, 13.11.2018 Жамият
 1 695

Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг Тошкентдаги қўшма баёнотини қабул қилиш ҳам режалаштирилган.

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь куни Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ўтказилади.
 
Форумда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, Осиё қитъасида жойлашган давлатларнинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи институтлари раҳбарлари, ҳуқуқшунос олимлар ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда.
 
Осиё форуми якунлари бўйича Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш режалаштирилган. Унда давлатлар томонидан халқаро ҳужжатларга мувофиқ барча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига риоя қилиш ва ҳимоя қилиш борасида самарали тизим яратишга оид мақсадлар кўзда тутилади.
 
Осиё форуми доирасида Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар раҳбарлари ўз мамлакатларидаги инсон ҳуқуқларига оид вазиятни, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилади.


 
Форум натижаларига кўра, Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг Тошкентдаги қўшма баёнотини қабул қилиш ҳам режалаштирилган.
 
Мазкур Форум очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда. 

Теглар:Инсон ҳуқуқлари бўйича форум Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар