...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда 345 мингдан ортиқ уй кадастрдан ўтказилмади


15:03, 08.02.2016 Жамият
 3 444

Кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда солиқ идораларига тақдим этиш масалаларига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятида 345 мингдан ортиқ уйлар эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмагани сабабли давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бу ҳақда вилоятда ўтказилган жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда солиқ идораларига тақдим этиш масалаларига бағишланган ўқув-семинарида айтилди. 
 
Бугунги кунда вилоятда 673 мингга яқин хонадон, 27 мингдан ортиқ нотураржой объекти мавжуд бўлиб, шу пайтга қадар жойлардаги “Ермулккадастр” давлат корхоналари томонидан 537 минг 690 объект хатловдан ўтказилган. Уларнинг 192 мингга яқини давлат рўйхатидан ўтказилган, яъни уй-жойга кадастр ҳужжати расмийлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида барча шаҳар ва туманлар “Ермулккадастр” давлат корхоналарида “ягона ойна” марказларининг бўлимлари ташкил этилди, дейилади ЎзА хабарида.
 

Теглар:Уй-жой Кадастр Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар