...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда “Ғалаба паради” ўтказилади


09:55, 03.05.2018 Жамият
 2 876

Ўша куни “Нуроний” жамғармасига 16 та Damas ва 1 та Captiva автомобиллари ҳам топширилади.

Самарқандда 9 май куни “Ғалаба паради” ўтказилади. Хабарда айтилишича, Самарқанд вилояти айни кунларда тантаналарга тайёргарликларни давом эттирмоқда.
 
Шодиёна куни Моматсаро она ҳайкалига гул қўйиш маросими ўтказилади. Кўк сарой майдонида Иккинчи жаҳон уруши даврининг ҳарбий техникаси намойиш этилади.
 
Парадда уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари электрокарларда ўтишади. Шунингдек, улар дала ошхонасида тайёрланган таомлар билан сийланади.
 
Фахрий нуронийлар учун “Боғишамол Гарден”да дастурхон ёзилади. Шундан сўнг, “Нуроний” жамғармасига 16 та Damas ва 1 та Captiva автомобилларини топшириш маросими ўтказилади, дея ёзади “Зарафшон” нашри.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:9 май парад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар