...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд ҳокими битирувчиларнинг саволларига жавоб берди


15:32, 10.06.2016 Жамият
 3 422

Ҳоким Зоир Мирзаев битирувчилардан келиб тушган 60та саволга жавоб берди.

Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлар битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашди. “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида  умумтаълим мактаблари битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳамда ёшлар муаммолари ва уларнинг ечимлари ўртага ташланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ҳоким Зоир Мирзаев бошқарган тадбир видеоселектор шаклида ўтказилиб, унда туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар идоралари ходимлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этди.
 
Тадбирда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари томонидан 60 дан ортиқ савол берилиб, уларга шу ернинг ўзида жавоб қайтарилди. 
 
Маълумот учун, 2015-2016 ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактаблари 9-синфини 56 минг ўқувчи битирмоқда. Айни пайтда умумтаълим мактабларида уларнинг ҳужжатлари ўзлари танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига топширишга тайёрланмоқда. Вилоятдаги 160 касб-ҳунар коллежини битираётган 55 мингдан зиёд ёшларни ишга жойлаштириш юзасидан 19 мингдан ортиқ корхона ва ташкилот билан тўрт томонлама шартнома имзоланган. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 5200 нафар битирувчи учун коллежларда “Тадбиркорлик мактаби” ташкил этилиб, банк, молия, солиқ идоралари ва савдо-саноат палатаси мутахассислари томонидан амалий машғулотлар ўтказилди.

Теглар:Ҳоким Самарқанд Зоир Мирзаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар