...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилоятига ҳоким тайинланиши кутиляпти


17:40, 11.01.2019 Жамият
 6 487

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида иштирок этяпти.

Бугун, 11 январь куни Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
 
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган Самарқанд аҳлига чуқур ҳурматини билдириб, иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, халқ ҳаётини яхшилаш бўйича вилоятда ҳам кўп ишлар қилинаётганини таъкидлади.
 
Жумладан, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида йигирма тўққизта қишлоқ, тўртта маҳаллада қарийб 200 миллиард сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Ўтган йили 1 минг 500 квартирали 36 та кўп қаватли уй, 2 минг 349 та арзон уй-жой барпо этилиб, эгаларига топширилган. Олтмишга яқин давлат болалар боғчаси қурилиб, 356 та хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этилган. Соғлиқни сақлаш, аёлларни қўллаб-қувватлаш, коммунал тармоқларни реконструкция қилиш бўйича ҳам аниқ манзилли ишлар бажарилган.
 
Давлат раҳбари Германиянинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиб, Самарқандда “рақамли иқтисодиёт” учун кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди.
 
Айни пайтда Президент вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, инвестициялар жалб этишни фаоллаштириш бўйича галдаги вазифаларни кўрсатиб ўтмоқда. Сессияда Самарқанд вилоятига ҳоким тасдиқланиши кутилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд шаҳри Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар