...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилоятида туманга янги ҳоким тайинланди


14:21, 05.09.2017 Жамият
 4 507

Аъзамхон Баҳромов Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев Қўшработ туманига янги ҳоким тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 
 
Ушбу қарорга кўра Аъзамхон Усмонович Баҳромов Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
 
Аъзамхон Баҳромов муқаддам туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Олимжон Акмалович Алихўжаевнинг ўрнига тайинланди.
 
Олимжон Алихўжаев ўз аризасига биноан Қўшработ тумани ҳокими вазифасидан озод этилган эди.
 
Маълумот учун, Аъзамхон Баҳромов Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият олиб борган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Самарқанд вилояти Туробжон Жўраев Аъзамхон Баҳромов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар