...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд шаҳар ҳокими ҳам ишдан кетдими?


16:11, 13.07.2018 Жамият
 13 157

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимдан олингани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари ишдан кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
 
Кейинчалик эса ушбу хабарлар тасдиғини топмади. Тасдиқланмаган хабарлар ҳақиқатлигини билдириш учун ҳоким Фурқат Раҳимов иштирокида йиғилиш ўтказилди.
 
Аниқроғи, бугун, 13 июль куни Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими ўринбосарлари, сектор ҳамда корхона-ташкилот ва идора раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.
 
Йиғилишда шаҳардаги ободонлаштириш масалалари, шаҳарда озодаликка эътибор кучайтирилиши, маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш, уларни 3 турга ажратиш учун қисқа муддатда шаҳарда 500 дан зиёд янги контейнерлар ўрнатиш лозимлиги айтилган.
 
Шунингдек, Фурқат Раҳимов “Обод маҳалла” дастури асосида шаҳарнинг Чўпонота ва Ширин маҳаллаларида амалга оширилаётган ишларни тезлаштирилиши, у ердаги эски иморатларни бузиб, замонавий иншоотлар барпо этиш, аҳолини қийнаётган муаммоларга барҳам бериш, йўлларни таъмирлаш, гул кўчатлари ўтқазиш каби ишларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини айтиб ўтган.
 
Бундан ташқари, мутасаддилардан шаҳарда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, Аэропорт йўли ва Бўстонсарой кўчаларида амалга оширилаётган ишлар ижросини сўраган.
 
Ҳоким йиғилишда шаҳарнинг тарихий қисмига яқин ҳудудларда тўхтатиб қўйилган ноқонуний қурилиш ишлари ҳақида ҳам гапирган. Шаҳар ҳокими мутасаддиларга шаҳарда амалга оширилаётган қурилиш ишларида қоидаларга қатъий амал қилиш, таниш-билишчилик ёки бошқа воситалар эвазига қоидабузарликка кўз юмишга асло йўл қўйиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаган.
 
Аввалроқ, “Qalampir.uz” Самарқанд вилоят ҳокими Туробжон Жўраев лавозимидан бўшатилгани ва Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида ишлаган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоят ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эди.
Ориф Умиров

Теглар:Самарқанд Фурқат Раҳимов Эркинжон Турдимов Туробжон Жўраев ҳоким 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар