...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саида Раметова: “Qalampir.uz” туфайли кўп нарсани тушуниб етдим”


14:35, 11.11.2016 Шоу-бизнес
 5 783

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова сайтимизнинг танқидига нисбатан ўз муносабатини билдириб, хафа эмаслигини айтди.

Бугун “Qalampir.uz” сайтининг ташкил топганига 1 йил тўлди. Шу муносабат билан актриса Саида Раметованинг ҳам биз ҳақимиздаги фикрлари билан қизиқдик. Бир неча ой аввал Саида Раметова иштирокидаги видеолавҳалар қўл телефоналари орқали тарқалиб, уларга мурожаат қилганимизда, ҳеч иккиланмай жавоб қайтарган, танқидларга мардонавор елка тутиб турганди.
 
Саида Раметова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
 
— Танқид – келажакнинг меваси, деб бежизга айтишмайди. Мен танқиддан асло хафа бўлмайман. Чунки ОАВда сени танқид қилганларида, одамларнинг сен ҳақингдаги асл фикрини билиб олиш мумкин бўлар экан. Неча йиллик ҳаётий ва ижодий тажрибам давомида  “Qalampir.uz”  сайти туфайли мана шуни тушуниб етдим.
 
Сайтда менинг иштирокимдаги танқидий мақола чоп этилганидан кейин, мухлисларим мен ўйлаганданда кўпроқ эканига амин бўлдим. Бошқача қилиб айтганда, танқид ҳам реклама ўрнини босар экан. Мен билан боғланиб, кўнгил сўраганлар жуда кўп бўлди.
 
Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда исталган инсон ҳақида видеолавҳаларни топиш ва ушбу тасвирларга танқидий муносабат билдириш мумкин. Бироқ, ҳар қачон мақола ёзишдан аввал мавзуни яхшилаб ўрганиб, асос билан ёзишингизни, ҳаммагга нисбатан адолатли бўлишингизни, истардим.
 
Аслида танқидий сайтлар, газеталар, кўрсатувлар жуда кам. Qalampir.uz сайти улар ичида энг кучлиси бўлишини тилаган бўлардим. Ишларингизга омад тилайман.
Умида Якубова

Теглар:Саида Раметова Qalampir.uz 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!