...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили “Одесса” аэропортини ёпиб қўймоқчи


16:43, 12.07.2016 Олам
 3 089

Одесса вилояти губернатори Киевда пул борлиги, лекин аэропортни таъмирлашга етарли маблағ бермаётганини таъкидлаб ўтди.

“Одесса” халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлакларининг ёмон аҳволи туфайли ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилининг маъмурияти маълум қилди, дея Украинанинг “Delo.ua” нашри хабар бермоқда.
 
“Йўлак таъмирланмаяпти. Киевда маблағ бор, лекин бизга беришмаяпти. Аэропорт бутунлай ишлашдан тўхташи мумкин.  Мен огоҳлантирдим”, дейди Одесса губернатори.
 
Маълумот ўрнида, “Одесса” аэропорти биносининг асосий қисми 1960-61 йилларда қурилган.  2012 йилда аэропортни реконструкция қилиш ишлари бошланган. 2016 йилнинг сентябрига бориб аеропортнинг янги терминали ишга туширилиши режалаштирилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Одесса аэропорти Михаил Саакашвили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!