...
МЕНЮ
ONLINE TV

Руҳий касалликлар шифохонасидан учта бемор қочиб кетди


17:03, 06.05.2016 Олам
 5 641

Беморлар қандай қилиб руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетгани айтилмаган.

Кеча, 5 май куни Санкт-Петербургдаги руҳий касалликлар шифохонасида даволанаётган уч нафар бемор қочиб кетди. Бу ҳақда “Gazeta.ru”  нашри хабар бермоқда.

Жуфтакни ростлаганлардан бир, 33 ёшли бемор ўта хавфли жиноятчилардан бири бўлган. Содир этган жиноятлари учун муқаддам судланган. Хабарда айтилишича, бу беморнинг 18 йилдан буён руҳий касал сифатида рўйхатда туради. У бир неча бор мажбурий руҳий даво чораларини ҳам олган.
 
Маълумотларга қараганда, уч қочоқнинг орасида 15 ёшли  бемор ҳам бўлган. Резина шиппак, руҳий касалликлар шифохонасининг кулранг шими ва оч рангдаги футболкасини кийган икки нафар бемор қидирилмоқда. Учинчиси эса қўлга олинган.          
Умида Якубова

Теглар:Руҳий касалликлар шифохонаси Санкт-Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!