...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рустам Азимов Қирғизистондаги МДҲ йиғилишида иштирок этади


13:52, 07.06.2016 Жамият
 4 656

Бугун, 7 июнь куни Қирғизистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари,  молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг  7 июнь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
МДҲнинг иштирокчи давлатлари ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид долзарб масалаларни муҳокама қиладилар.

Теглар:Рустам Азимов МДҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар