...
МЕНЮ
ONLINE TV

Русланбек Давлетов ШҲТ доирасидаги йиғилишда нутқ сўзлади


13:39, 25.08.2018 Жамият
 1 542

Мажлис Қирғизистон Республикаси Адлия вазири вазифасини бажарувчи Максатбек Есеналиев раислигида бўлиб ўтган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов кеча, 24 август куни Қирғизистонда ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг олтинчи мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
 
Мажлис Қирғизистон Республикаси Адлия вазири вазифасини бажарувчи  Максатбек Есеналиев раислигида бўлиб ўтган.
 
Унда Ҳиндистон Республикаси ҳуқуқ ва адлия вазири ўринбосари С.Чандра, Қозоғистон Республикаси Адлия вазири М.Бекетаев, Хитой Халқ Республикаси Адлия вазири ўринбосари  Юань Шухунг, Покистон Ислом Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Имтияз Аҳмад Кази, Россия Федерацияси Адлия вазири А. Коновалов ва Тожикистон Республикаси Адлия вазири Р.Шоҳмурод ҳам қатнашган.
 
Тадбирда кузатувчилар сифатида Афғонистон Ислом Республикаси Адлия вазири  Абдул Басир Анвар, Беларусь Республикаси Адлия вазири О.Слижевский, Эрон Ислом Республикаси Адлия вазири С.Авайи, Мўғулистон Халқ Республикаси Адлия ва Ички ишлар вазири Н.Цэнд қатнашган.
 
Русланбек Давлетов ўз нутқида Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида амалга оширилаётган ва қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларга бағишланган маъруза билан чиқиш қилган.
 
Ўз маърузасида адлия вазири яқинда қабул қилинган Президент фармони асосида Ўзбекистон Адлия вазирлиги фаолияти тубдан ислоҳ қилинаётгани, унда давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда алоҳида ўрин берилгани ҳақида маълумот берган.
 
Хусусан, у адлия тарихида илк бор туман (шаҳар) бўлинмалари, Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги таркибий бўлинмалари ҳамда Адлия вазирлиги ҳузурида Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташкил этилганини қайд этган.
 
У нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан нотариал ҳаракатларни “ягона дарча” тамойили асосида тасдиқлашни кўзда тутувчи фаол нотариатнинг янги модели, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рақамлаштириш бўйича ишлар бошлаб юборилгани, жамиятда адвокатлар мавқеини ошириш, адвокатлик лицензиясини олмасдан туриб консалтинг хизматларини кўрсатиш имконияти пайдо бўлганини алоҳида таъкидлади.
 
Адлия вазирликларини халқаро хавфсизликнинг замонавий таҳдидларига қарши курашдаги роли ҳақида сўзлар экан, у инсонлар, хусусан, ёшлар онги учун курашни муҳим вазифа сифатида қайд этди ва фуқароларда экстремистик фаолият ғоясига қарши самарали иммунитетни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш орқали барчани уларнинг асоратлари билан эмас, балки сабаблари билан курашишга урғу беришга чорлади.

Мажлис якунлари бўйича адлия вазирлари томонидан ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш Стратегиясига мувофиқ адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришни кўзда тутувчи Қўшма баёнот имзоланди.

Теглар:ШҲТ Раслунбек Давлетов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар