...
МЕНЮ
ONLINE TV

Русланбек Давлетов Адлия вазири этиб тайинланди


09:09, 15.08.2017 Жамият
 5 874

2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Русланбек Қуролтоевич Давлетовни Адлия вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда “qalampir.uz”нинг ишончли манбаалари хабар берди.
 
Ушбу лавозимда 2015 йил бошидан буён Музраф Икромов ишлаб келган. Музраф Икромов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раҳбари сифатида фаолиятини бошлаган.
 
Русланбек Давлетов 2017 йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
 
Маълумот учун, Русланбек Давлетов 1980 йили Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти — олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи.
 
2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
 
2017 йил январигача Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Адлия вазирлиги Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар