...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда YouTube Kids расман ишга туширилди


10:07, 08.09.2016 Олам
 2 210

Иловадан iOS ҳамда Android уяли алоқа воситалари орқали фойдаланилади.

Google компанияси Россияда “Болалар” учун YouTube-YouTube Kids мобил иловасини расман ишга туширди. Ушбу махсус видеопортал айнан болалар аудиторияси учун мўлжалланган бўлиб, унда турли мультфильмлар, қизиқарли видеолавҳалар, билим олишга мўлжалланган видеомаҳсулотлар, мусиқий роликлар ва бошқалар мавжуд. Ушбу илова 8 ёшгача бўлган болалар учун яратилган.
 
Ота-оналар ушбу видеопортал орқали фарзандларига қизиқ ва керакли бўлган мусиқа, мультфилмларни топишлари мумкин. “Шоу”, “Мусиқа”, “Билим бериш”, “Калейдаскоп” каби 4 бўлимдан ташкил топган иловадан фойдаланиш болалар учун мушкул бўлмайди. Чунки, мобил телефонга ўрнатиладиган иловадаги сўзлар катта шрифтларда, тугмалари ҳам кўринарли тарзда берилган.
 
Бундан ташқари, кичик ёшдаги болаларнинг “қидирув” тугмаси орқали кераксиз нарсаларни изламасликлари учун ота-оналар айни тугмани ўчириб қўйишлари мумкин бўлади. Иловадаги у ёки бу видеони фарзанди кўришини истамаган ҳолатларда ҳам ота-оналар айнан ўша видеони кўришни тақиқловчи тугмани босиб қўйишларига имкон бор. Иловадан iOS ҳамда Android уяли алоқа воситалари орқали фойдаланилади. 
Умида Якубова

Теглар:Россия YouTube iOS Android Илова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!