...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда жароҳатланган саёҳатчини шериклари тақдир ҳукмига топшириб, тоғда ташлаб кетишди


13:06, 31.08.2016 Олам
 3 491

30 ёшли сайёҳ Красноярск ўлкасидаги тоғларда саёҳат қилаётган чоғда оёғидан жиддий жароҳатланиб, мустақил ҳаракатлана олмаган.

Саёҳатчилар аввалроқ сотиб олинган авиачипталар билан Москвадаги рейсдан қолиб кетмаслик учун Россиянинг Краноярск ўлкасидаги тоғларда жароҳатланган ҳамроҳини ташлаб кетишди.  Бу ҳақда “Russian Today” хабар бермоқда.
 
Нашрнинг ёзишича, тоғдаги саёҳат чоғида 30 ёшли сайёҳ оёғидан жиддий жароҳатланган ва мустақил ҳаракатлана олмаган. Унинг тўрт нафар ҳамроҳи рейсга улгуриш учун жароҳатланган шеригини тақдир ҳукмига топшириб кетган.
 
Қутқарувчилар  жароҳатланган саёҳатчининг аҳволи ҳақида унинг онасидан хабар топишди. Сайёҳнинг ҳамроҳлари, ҳаттоки, бўлган воқеа ҳақида маълум қилишмаган. Навбатчи қутқарувчилар сайёҳни топиб унга биринчи ёрдамни кўрсатишди ва сайёҳлар қароргоҳига етказишди.
 
Мутахассислар дам олишга келаётган одамларга гуруҳ бўлиб саёҳат қилишдан олдин ҳамроҳлар билан яқиндан танишиб олишни ва руҳий жиҳатдан бири-бирларига мос келган шериклар билан йўлга чиқишни тавсия қилмоқдалар, дейилади хабарда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Красноярск Россия Саёҳатчилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!