...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия янги авлод қирувчи самолётини ишлаб чиқариш арафасида


13:25, 15.06.2016 Олам
 4 005

Янги қирувчи самолёт Су-27га ўриндош сифатида ишлаб чиқарилади.

Россияда янги қирувчи самолёт синов парвозини амалга оширади. Мазкур бешинчи авлод Т-50 қирувчи самолёти жорий йилнинг 20 июнида барча зарур анжомлар билан ҳавога кўтарилиши керак, дея “RT News” хабар берди.

Ҳарбий самолётнинг ишлаб чиқарилиши билан шуғулланаётган Бирлашган авиасозлик корпорацияси аллақачон бундай турдаги самолётларнинг биринчи эскадрильясини (12 дона) Россия Ҳаво-космик кучлари ихтиёрига етказиб бериш тараддудини кўрмоқда.

Хабарда ёзилишича, мазкур самолётнинг саккизинчиси парвоз синовларидан ўтади, яна тўрттаси Комсомольск-Амурдаги заводда йиғилмоқда ва йил охирига қадар тайёр бўлади.

Ҳаво-космик кучлар бош қўмондони Виктор Бондарёвнинг сўзларига кўра, мазкур қирувчи самолётлар кейинги йилдан етказиб берилади.

Маълумот ўрнида, Т-50 бешинчи авлод қирувчи самолётлари Су-27 самолётига ўриндош сифатида ишлаб чиқарилади. Мазкур самолётнинг дастлабки парвози 2010 йилда амалга оширилган эди. Қирувчи самолёт бир кишилик ҳисобланади ва унинг максимал учиш тезлиги 2600 км соатни ташкил этади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Т-50 Қирувчи самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!