...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия АҚШни Интерполга “ўзининг одами”ни қўйишда айблади


17:27, 22.11.2018 Олам
 3 303

“Интерпол президентлигига бўлиб ўтган сайловга аралашувлар ташкилот обрўсига салбий таъсир кўрсатди”, дейди Мария Захарова.

Бугун, 22 ноябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Интерпол (Халқаро жиноят полиция ташкилоти) президентлигига бўлиб ўтган сайлов борасида ўз фикрларини билдирди. Унинг қайд этишича, Вашингтон Россия томонидан иштирок этган номзод (Александр Прокопчук)нинг сайланмаслиги учун сайлов жараёнларига қўпол равишда аралашди.
 
Захарованинг фикрича, сайловолди даврида мислсиз дезинформация (ёлғон ахборот) ва босим бўлди. Вашингтон томонидан сайловда амалга оширилган бундай яширин аралашувлар Интерполнинг халқаро миқёсдаги обрўсига жиддий таъсир қўрсатди.
 
Шу билан биргаликда, Мария Захарова кучли босим бўлишига қарамай Александр Прокопчук номзодини қўллаб-қувватлаган бошқа мамлакат вакилларига ўз миннатдорлигини билдирди.
 
Маълумот учун, Александр Прокопчук 2011 йилдан бери Россия Ички ишлар вазирлиги Интерпол миллий марказий бюроси раҳбари, 2016 йилдан бошлаб эса, Халқаро жиноят полицияси ташкилотининг вице-президенти ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 ноябрь куни Дубайда Интерполнинг янги президенти сайланди. Ташкилот президентлиги лавозимини Жанубий Корея вакили Ким Жон Ян эгаллади.
Бобурмирзо Умаров

Теглар:Россия Интерпол Мария Захарова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!