...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рим Папаси 17 йил деганда Эрон президентини қабул қилди


10:33, 27.01.2016 Олам
 2 612

Ватиканда Рим Папаси ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Кеча, 26 январь куни Рим Папаси Ватикандаги Апотольск саройи кутубхонасида Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийни қабул қилди. Бу ҳақда “Dialog.ua” нашри хабар беради. Ушбу учрашув 17 йилдан бери илк бор амалга ошди. Бошқача қилиб айтганда, учрашув понтифик ва Эрон раҳнамосининг “атом” санкцияси бекор қилингандан кейинги учрашувларидир. Бундан аввал Эрон раҳбари Италияга 1999 йили ташриф буюрган эди.

Оммавий ахборот воситалари бераётан маълумотларга кўра, Руҳоний Ватиканга кўпгина кузатувчилар ва соқчилар билан бирга келган. 40 дақиқага яқин давом этган суҳбат чоғида Рим Папаси ва Ҳасан Руҳоний терроризм муаммолари ҳақида фикр алмашишган. Суҳбат сўнгида Эрон прездиденти Рим Папасидан эрон учун дуо қилишини сўраган. Эрон президентига муқаддас Мартин сурати акс этган медал ва ўзининг “Laudato si” – “Ўзингга ҳамд” номли китобини ҳадя этган.

Теглар:Рим папаси Эрон Ҳасан Руҳоний Терроризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!