...
МЕНЮ
ONLINE TV

Резина плиталарни энди хориждан олмаймиз


19:38, 27.11.2015 Жамият
 2 680

Имкониятлари кенг резина плиталар болалар майдончалари, спорт иншоатлари, омборхоналарни жиҳозлашда энг қулай маҳсулот хисобланади.

   Ҳозир кунга қадар резина плиталар мамлакатимизга чет эл давлатларидан кириб келар эди. Эндиликда юртимизда Amadina резина маҳсулотларини қайта ишлаш, тиклаш ва резина плиталар ишлаб чиқаришга мўлжалланган заводи иш бошлади.

   Amadina заводи ишлаб чиқарадиган резина маҳсулотларини қуйидаги ҳолатларда қўллаш имконияти мавжуд:

   Болалар майдончаларини қоплаш учун мазкур резина плиталар болаларнинг жароҳатланиш ҳавфини камайтиради. Камдан кам учрайдиган экологик материал резина бўлакларидан ишланган бўлиб, плиталар устида сув тўпланиб қолиши ва емирилиши кузатилмайди. Болалар ўйин майдончасида ёмғирдан сўнг йиқилиб тушиш ёки кийимларини ҳўл бўлишидан қўрқмай ўйнашлари мумкин.

   Спорт иншоатларида масалан, баскетбол, волейбол, футбол ва бошқа спорт майдонларини жиҳозлашда резина бўлакларидан ишланган плиталардан фойдаланиш энг самарали қарор ҳисобланади. Бу каби плиталар эластик, устки қисми сирпанишга қарши бўлиб, оғирликларга ҳам чидамли ва фойдаланиш даврида алоҳида эътибор талаб қилмайди.

   Машғулот заллари учун плиталарни Amadina заводи экологик тоза материаллардан фойдаланган ҳолда, юқори сифатли гигиеник ва санитар-эпидемиологик талабларга мос равишди ишлаб чиқаради.

   Боғ, томорқа майдони ва бассейнлар атрофи учун йўлак қопламаларини қуришда резина плиталаридан фойдаланиш бир қатор қулайликлар туғдиради. Резина бўлакларидан ясалган плиталари узоқ муддатгача хизмат қилишини, чидамлилигини, паст ҳароратда ҳам барқарорлигини йўқотмаслигини алоҳида таъкидлаш мумкин.

    Қолаверса, саноат корхоналари, омборхоналар, устахоналар ва машина тураргоҳларини жиҳозлашда фойдаланиш мумкин.

   Шу ўринда айтиш керакки, плитанинг сирпанишга қарши устки қисмида махсус бўртмалари борлиги, овоз ўтказмайдиган ва диэлектрика хусусияти ҳамда таъмирлаш жараёнида фақат емирилган қисмларни тез ва осонгина янгисига ўзгартира олиш имкони борлиги билан аҳамиятга молик.

   Мазкур корхонанинг фаолияти бу каби маҳсулотларнинг ўзимизда ишлаб чиқарилиши товар нархининг ошиб кетиш ҳолати ҳамда импорт орқасидан валютанинг чет элга чиқиб кетиш олдини олади. Қолаверса, бўш иш ўринларини яратишда муҳим роль ўйнайди.
Ёдгор Абдулло

Теглар:Резина плиталар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Абдурахмон
10:14 28.11.2015

Бу корхонани МАНЗИЛИНИ кўрсатинг? Илтимос.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар