...
МЕНЮ
ONLINE TV

RECCA VIII вазирлар конференцияси Тошкентда ўтказилади – Раббоний


20:28, 05.02.2019 Жамият
 1 127

Йиғилиш доирасида Афғонистон пойтахтида жойлашган RECCA тадқиқот ва таҳлил марказининг расмий очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Аввалроқ, 3 февраль куни Қобул шаҳрида Афғонистон юзасидан иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича бўлиб ўтган Минтақавий конференциянинг (RECCA) биринчи мувофиқлаштирувчи йиғилиши бўлиб ўтгани, унда 20 дан ортиқ давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур йиғилишда Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний Ўзбекистон Ҳукумати таклифига биноан RECCA VIII вазирлар конференцияси 2019 йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтказилишини эълон қилди.
 
Салоҳуддин Раббоний 2019 йилнинг 12 январь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг Афғонистон иштирокидаги биринчи вазирлар йиғилиши ҳақида сўзлай туриб, шундай деди:
 
“Афғонистон ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ барқарорликка муҳтож. Самарқанддаги учрашув эса мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа вазифасини ўтади”.
 
Йиғилиш доирасида Афғонистон пойтахтида жойлашган RECCA тадқиқот ва таҳлил марказининг расмий очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.
 
Мувофиқлаштирувчи йиғилиш қатнашчилари Тошкент шаҳрида бўладиган конференциянинг юқори даражада ўтишига умид билдиришди.
 

Теглар:RECCA Салоҳуддин Раббоний 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар