...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳоннинг “Жавоб бер”и Йигиталига аталганми?


14:33, 08.01.2016 Шоу-бизнес
 8 437

Хонанда Райҳон Ғаниеванинг “Жавоб бер” номли қўшиғи кундан-кунга оммалашиб бормоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг “Жавоб бер” номли қўшиғи 2016 йилнинг илк хит қўшиқларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Радио тўлқинлар ва интернет тармоқларда тинимсиз тингланаётган бу қўшиқ Райҳоннинг 23-27 феврал кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган яккахон концерти олдидан яхши натижа бераяпти.

Айни дамда концерт тадоригини бошлаган Райҳон Ғаниева “Жавоб бер” номли қўшиғига режиссёр Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда клип суратга олдирди. Тез орада клип эфир юзини кўради.

Қўшиқда шундай сўзлар келтирилган:
Айт сени севмадимми, юрагим бермадимми?
Жавоб бер.
Қадрингга етмадимми ё бахтли этмадимми?
Жавоб бер.
Ишониб юрагимни қўлингга тутмадимми?
Жавоб бер.
Хатоим сени севиб, умидвор кутганимми?
Жавоб бер.

Қўшиқ матнидан келиб чиққан ҳолда, хонанданинг Instagram’даги шахсий саҳифасида “Жавоб бер” турмуш ўртоғингиз Йигитали Мамажоновга аталганми қабилидаги саволлар тинмаяпти. Райҳон эса уларга жавоб берганича йўқ. Хонанданинг ўтган йилги концерти олдидан турмуш ўртоғи билан ажрашиши анча вақтгача муҳокама қилинган эди. Бу қўшиқ эса ўша муҳокамаларнинг яна қайтишига сабаб бўлгандай.  

Теглар:Райҳон Ғаниева Йигитали Мамажонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Kamola Ismatova
17:19 27.01.2016

Ассалому алайкум хурматли ижодкорлар. Бунданда кизик,такрорланмас янгиликлар кутиб коламиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!