...
МЕНЮ
ONLINE TV

Райҳон Шаҳзодадан ортда қолиб, Лола, Муниса, Манзура ва Нилуфар Усмоновадан ўзиб кетди


20:03, 23.06.2016 Шоу-бизнес
 18 267

Иккинчи ўринни эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева эгаллади. Бугун уни Instagram’да 500 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатиб келмоқда.

Ижтимоий тармоқлар бугун кўплаб соҳа вакиллари учун нафақат вақт ўтказиш учун восита, балки ўз фаолиятини амалга оширишда кўмакчи вазифасини ҳам ўтамоқда. Айниқса, ундан рўйхатдан ўтган шоу-бизнес вакиллари ижтимоий тармоқлар орқали мухлислари билан бемалол суҳбат қуриш имкониятига эгалар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳам Instagram’да биринчилардан бўлиб шахсий саҳифасини очган ўзбекистонлик машҳурлардан саналади. Бугун уни кузатиб бораётганлар сони 500 минг нафардан ортди. Хонанда бу ҳақда қувончи ичига сиғмай шундай ёзади:

“Менинг ёнимда шунча йил бўлганингиз учун раҳмат. Ҳаётимдаги турли лаҳзаларда ёнимда турганингиз учун раҳмат. Мениг ижодимни кузатиб борганингиз учун раҳмат. Шунчаки ёнимда эканлигингизга раҳмат. Сизнинг изоҳларингиз ва қўллаб-қувватлашингиз мен учун жуда зарур. Ҳар бирингизни яхши кўраман ва қадрлайман!”.

Райҳоннинг илиқ фикрларига нисбатан унинг ашаддий мухлислари жавоб қайтарар экан, ижтимоий тармоқдан фодаланишининг асосий сабаби Райҳонни кўриш эканини айтади.

Таҳририятимиз ходимлари Райҳон Ғаниеванинг ёзганлари баҳонасида ўзбек шоу-бизнесининг таниқли аёллари Instagram’ини кузатиб, кузатувчилар сонини солиштириб чиқди. Айни дамда Instagram’дан рўйхатдан ўтган хонандалар орасида кузатувчиларининг кўплиги билан биринчи ўринни хонанда Шаҳзода эгаллаб турибди. Унинг кузатувчилари бугунги кунга келиб 720 мингдан ошган.

Иккинчи ўринни эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева эгаллади.

Актрисалар орасида эса Асал Шодиева пешқадам. Бугун уни 493 минг киши кузатиб келмоқда.

Очиқ-сочиқ либослардаги суратлари сабаб хонанда Лола Йўлдошеванинг ҳам кузатувчилари сони ортиб кетди. Бугун уни Instagram’да 439 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатиб келяпти.

Кейинги ўринда эса 419 минг фойдаланувчини ўзига қаратган актриса Зарина Низомиддинова турибди. 

Лоладан кейинги ўринларни эса 404 минг кузатувчи билан хонанда Муниса Ризаева, 382 минг нафар кузатувчи билан “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева ва 377 минг кузатувчи билан Нилуфар Усмонова эгаллаган.

Теглар:Райҳон Ғаниева Шаҳзода Лола Йўлдошева Манзура Йўлдошева Муниса Ризаева Нилуфар Усмонова Асал Шодиева Зарина Низомиддинова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
21:48 23.06.2016

Бошқаларни хаётини кузатиш кимлар учундир қизиқ. хозирги технологияларшарофати билан одамлар хохлаган инсонини турмуш тарзига бевосита аралашиб кетяпти, бу ишлар кимларгадир ёқади, кимларнидир ғашига тегади. Инстаграмда асосан артисту актрисалар хаётини нуқта вергулигача ёритиб боради, ўйлашмайдики дунёда ёки ўзимизни юртимиздаям бутун халқ тўла таъминланмаган



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!