...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман! Ўзбекистон терма жамоасига вақтинчалик мураббий тайинланди


15:40, 15.02.2018 Спорт
 4 562

Темур Кападзе тез орада терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини ЎФАга тақдим этади.

Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоасига хориждан кучли мураббий олиб келиш бўйича музокаралар давом этмоқда.
 
Ҳозирча бу борада оғзаки келишувга эришилган бўлиб, тез орада расмий шартнома имзоланади ва Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарадиган мутахассис номи эълон қилинади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг март ойида Африканинг иккита кучли терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш терма жамоалари билан сафарда ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Мана шу ўйинларга футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
 
Тез орада Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини ЎФАга тақдим этади.
 
Маълумот ўрнида, Темур Кападзе фаолиятини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида бошлаган. Кейинчалик “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Инчхон” (Жанубий Корея), “Шаржа” (БАА), “Актобе” (Қозоғистон), “Локомотив” (Тошкент) клубларида тўп сурган.
 
Темур Кападзе ўтган мавсумнинг охирида футболчилик фаолияти билан хайрлашган бўлиб, у Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида энг кўп 119та ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!