...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раъно Ярашева Президент Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича таклифларини берди


14:53, 05.09.2016 Жамият
 8 796

“Кечагина “Президент совғаси”ни кўтариб келган болалар кечаги кун ҳақида билиши, англаши, шу кунларнинг қадрига етиши, ўхшаса шу бобосига ўхшаши керак”, дейди актриса.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорда халқимизнинг, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олиб, бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритиш масаласига алоҳида тўхталинган. Унга кўра, жамоатчилик ҳам ўз таклифларини бериши мумкин.
 
Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева мунгли овозда таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, қарорга кўра, ОАВ орқали ўз таклифларини билдириш истагида эканини маълум қилди.
 
“Айни дамда бутун Ўзбекистон аҳли чуқур қайғуда. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов шу миллат, шу Ватан учун умрини сафарбар қилди, жонини тикди. Эвазига бугунги дориламон ҳаётга етиб келдик. Бу инсон Ўзбекистон деган мамлакат ҳаётида янги тарихни яратди, халқни жипслаштирди, кўз қўрқоқ, қўл ботир, деган азалий ҳақиқатнинг қанчалик чуқур маъно-мазмунга эга эканини англатди. Адолатли йўлбошчининг этагидан тутган халқимиз бугунги кунларга  ўз кучи, меҳнати билан эришди.
 
Фикримча, Ислом Каримовнинг умр йўли, фаолияти, давлат ва халқ манфаати йўлида амалга оширган хайрли ишлари, ҳув ўша, Қашқадарёда иш бошлаган даврларидан то умрининг сўнггига қадар Мустақил Ўзбекистон учун қилган сайъ-ҳаракатларини умумлаштириб, мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртлари учун янги дарслик чоп эттириш керак. Ўзбекистоннинг сўнгги 25 йил ичида босиб ўтган йўли ва Президент Ислом Каримов амалга оширган ислоҳотлар бунга арзийди.
 
Халқимиз Президент Ислом Каримовни қанчалик яхши кўришига шу кеча-кундузда ўзимиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Албатта, Президент Ислом Каримов ҳам ўз халқини жуда яхши кўрарди. Шу сабаб улар иштирокидаги йиғилишлар, кўрсатувлар, ҳужжатли фильмларни жамлаб, ҳар куни бир вақтда “Ўзбекистон” телеканали орқали бериб борилса, нур устига аъло нур бўларди. Боиси биз ёши катталар Ислом Каримовга Ўзбекистонни собиқ Иттифоқдан юлиб олиш, Мустақил деб эълон қилиш, ташқаридаги ёвлар билан курашиш ва ички масалаларни ҳал этиш, оғир аҳволда қолган мамлакатни оёққа қўйиш осон кечмаганини биламиз. Кечагина “Президент совғаси”ни кўтариб келган болалар ҳам буни билиши, англаши, шу кунларнинг қадрига етиши, ўхшаса шу бобосига ўхшаши керак.
 
Ишонамизки, Президентимизнинг шогирдлари, улар миллат халқ манфаати, миллат равнақи учун хизмат қилган инсонлар Ислом Каримов олиб борган ишларни давом эттиради. Бунинг учун эса ҳар бир фуқаро ўз хизматини аямай, юрт корига камарбаста бўлиши зарур”, дейди Раъно Ярашева. 
Ўғилой Сайсултонова

Теглар:Ислом Каримов Раъно Ярашева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Mohinur
23:30 05.09.2016

Xurmatli tahririyat men mustaqillik tengdoshiman,men va mening tengdoshlarim qolaversa butun O'zbekiston yoshlari va butun xalqimizning yuraklarida eng qadrli insonimiz, suyangan tog'imiz, bobojonimiz,biz uchun eng aziz 1-prezidentimizni xotiralari doimo abadiy va barhayotdir! Shunday ulug' buyuk insonni xotiralarini abadiylashtirishga mening ham taklifim bor edi bobojonimizga atab yozilgan barcha she'rlarni jamlab she'riy to'plam qilib beringlar iltimos?


Олим
18:58 05.09.2016

Ассалому алайкум. ... Аввало ташаббус билан таклифлар билдирганликлари учун раҳматлар тилаймиз опага... Ўз ўрнида ..PS : 1) опа, "дарслик" ва "ўқув қўлланмаси" бошқа-бошқа нарсалар, уларга қўйиладиган талабларда анча фарқ бор. Фикримча, сиз айтган нарсани ўқув қўлланмаси сифатида тайёрлаш мумкин, қўлланмалар эса тайёрланган ва таълим муассасаларида фойдаланилади ҳам. Қолаверса, "Миллий истиқлол ғояси" каби дарсларда ҳам бу борада машғулотлар йўлга қўйилган.. Янгилаш ва таълим даражаларига мослаштириш мумкин ўқув қўлланмаларини... 2) кўрсатувлар вақотларидан аввал ҳам йўлга қўйилган ва бундан кейин янги савияда тақдим этилишига ишонаман... Опа, умумийликдан сал чекиниб, конкретроқ таклиф ва уни амалга оширишнинг конкрет услублари ҳақида гапирсак ва самарасини таҳлилий асосда асослаб, тушунтириб берсак...


АНОНИМ
17:02 05.09.2016

Хамма ерда дориламон-дориламон деб ёзилган, бу сузнинг яъни дориламон сузининг маъноси нима???



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар