...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раъно Ярашева эски гиналар сабаб Эркин Комиловни мукофот билан қутламади


15:12, 26.08.2016 Театр
 18 476

Актриса видеотабригида Ўзбекистон халқ артисти унвони билан мукофотланган театрдошлари – Гавҳар Зокирова ва Зуҳра Ашуровани алоҳида тилга олиб, юксак мукофот билан қутлади. Бироқ...

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари Гавҳар Зокирова ва Зуҳра Ашурова Ўзбекистон халқ артисти, Эркин Комилов “Фидокорона хизматлари учун” ордени, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев ва Милена Мадмусаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист мукофоти билан тақдирлани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева мукофотланган ҳамкасбларига видеотабрик йўллади. Мазкур табрикни актрисанинг қизи, “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирди.
 
Актриса видеотабригида Ўзбекистон халқ артисти унвони билан мукофотланган театрдошлари –  Гавҳар Зокирова ва Зуҳра Ашуровани алоҳида тилга олиб, юксак мукофот билан қутлади. Бироқ Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловни айтишни лозим топмади. Ҳолбуки, Эркин Комилов ҳам Ярашева билан бир театрда фаолият юритади. Бир вақтлар Комилов Ярашеванинг ҳамма фильмларда роль ижро этишини танқид қилиб чиққанди. Балки, актриса бу гапларни унута олмагандир.
 
Мадина Мумтоз видеотабрик остига Мустақилликнинг 25 йиллик тўйига атаб ёзган янги шеърини ёзиб қолдирди.
 
Ўзбекистон – она юртим, ота маконим,
Йигирма беш ёшинг муборак бўлсин!
Неча асрдан сўнг, келди Истиқлол,
Эркин, озодлигинг умрбод бўлсин.
 
Токи ҳаёт бор экан бу замин узра,
Истилол байроғинг ҳилпираб турсин.
Токи ҳаёт бор экан бу замин узра,
Боғ-у чаманларинг гуркираб турсин.
 
Онам босиб юрган азиз тупроғинг,
Болам чопиб юрган боғинг, чорбоғинг.
Улуғлардан дуо олган даргоҳинг,
Азиз менга, жонимдан ҳам азизроқ.
Ватан менга жонимдан ҳам азизроқ.
 
Қайноқ меҳр улашади қуёшинг,
Севинчлардан келса майли кўз ёшинг.
Омон бўлсин, омон шу азиз бошинг,
Ватан менга жонимдан ҳам азизроқ.
Ўзинг менга жонимдан ҳам азизроқ.

Теглар:Раъно Ярашева Эркин Комилов Зуҳра Ашурова Гавҳар Зокирова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Меҳмон
11:25 30.08.2016

РАЪНО ЯРАШЕВА ЭРКИН КОМИЛОВНИ МУКОФОТ БИЛАН ТАБРИКЛАМАСА ТАБРИКЛАМАБДИДЕ. ШУ БИЛАН ЭРКИН АКАНИ У ЁҒ БУ ЁҒЛАРИ КАМАЙИБ ҚОЛАРМИДИ:? ҲА ЭНДИ КЎП ФИЛЬМЛАРДА СУРЪАТГА ТУШЯПТИ ДЕСА ГУНОҲМИ7 ТЎҒРИ ГАПНИ АЙТГАНЛАР.МИСОЛ УЧУН МЕН МУХЛИСМАН ХОЛОС. ЛЕКИН ЖУДА ХУРСАНД БЎЛДИМ ГАВҲАР ЗОКИРОВА, ЗУХРА АШУРОВА ХАЛҚ АРТИСТИ УНВОНИНИ ОЛИШГАНИНИ ЎҚИБ, ТЎҒРИСИ ТЕЛЕФОН ҚИЛДИМ ТЕАТРГА ТАБРИКЛАШ УЧУН АММО ТУША ОЛМАДИМ.ТАСАВВУР ҚИЛЯПМАН БАЪЗИ БИР ХИЛ АКТРИСАЛАР ҚАЙ АҲВОЛГА ТУШИШГАНИНИ УЛАРГА ХАЛҚ АРТИСТИ БЕРИЛГАНИДА.АЙБГА БУЮРМАЙСИЗЛАР УЗР СЎРАЙМАН, САНЪАТ АҲЛИ ИЧИДА ОДДИЙ ХАЛҚДАН КЎРА БИР БИРИНИ КЎРОЛМАСЛИК,ИЧҚОРАЛИК, ФИСҚУ ФАСОД АНЧАЙИН КЎПРОҚ.ХЕЧ БОЛМАСА ЁШЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАЙДИМИ? ЭРКИН АКА ВА ҲАММА САНЪАТ АҲЛИНИ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!