...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раъно Ярашева: “Фарзандларимиз ва набираларимиз ҳам бугунги куннинг муҳимлигини тушунсин”


12:04, 04.12.2016 Жамият
 2 940

Шавкат Миромоновичнинг қишлоқ хўжалиги, саломатлик, санъат, адабиёт соҳасига бўлган эътибори мени ана шу инсонга овоз беришга чорлади

Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистонда Республикаси президентлигига сайлов бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан юртимизнинг турли жабҳаларида фаолият кўрсатувчи кишилар ҳам ўзлари танлаган номзодга овоз беришга шошилмоқдалар.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева  ҳам сайлов участкасида ўз номзодига овоз берди ва танловини қуйидагича изоҳлади.
 
Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
 
— Мен ва оиламиз учун бугун байрам. Сайловга набираларимни ҳам олиб чиқдим. Улар ҳам бугун мамлакат учун муҳим кун эканини тушунишларини истардим.
 
Мен, юрт равнақи, тинчлиги ва осойишталиги учун ўзим танлаган номзодга овоз бердим. Албатта, президентликка номзоди қўйилганларнинг барчаси ҳам бунга лойиқ.
 
Ўзбекистоннинг эртанги куни, тараққиёти бугун берилган овозга боғлиқ. Ҳали вақт бор, сайловда иштирок этишга улгурмаганлар ўз фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланиб, овоз беришга шошилишсин.
Умида Якубова

Теглар:Раъно Ярашева Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар